Токио-2020га ҳудудларда қандай тайёрланамиз?

29 июнь, 13:38 270

Ўхшаш хабарлар

Токио-2020га ҳудудларда қандай тайёрланамиз?

 

2020 йили навбатдаги ёзги олимпия ва паралимпия ўйинлари Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтади.

Ана шу нуфузли мусобақаларга пухта ҳозирлик кўришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2821-сон қарори қабул қилинган. Сўнгра қарор ижроси юзасидан 2017 йил 26 мартда Вазирлар Маҳкамасининг Республика комиссияси 1-сон йиғилиш баёни қабул қилинган бўлиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда спорт федерациялари ва уюшмалари раҳбарлари томонидан бир ой муддатда 2017-2020 йилларга мўлжалланган ҳудудий Дастурни ишлаб чиқиш, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан келишилган ҳолда Республика комиссиясига тақдимот материаллари билан киритиш вазифалари топширилган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали директорлари ўз ҳудудий дастурларини  тақдим этишди. Қўмита раҳбар ҳодимлари ва спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директорлари ҳамда спорт турлари бўйича федерация вакиллари, вилоятлардан ташриф буюрганлар иштирокида ушбу дастурлар кўриб чиқилди, ютуқлари эътироф этилгани баробарида йўл қўйилган камчиликлар атрофлича танқидий муҳокама қилинди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Хоразм Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шунингдек, қиличбозлиқ, оғир атлетика, гимнастика, теннис федерациялари,  Паралимпия, спорт курашлари ва таэквондо WTF ассоциацияси вакиллари томонидан тақдимот материаллари талабларга жавоб бериши таъкидланди.

Аммо Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Навоий ва Наманган вилоятлари ҳамда ўқ отиш, дзюдо, бокс, “Rowing & Canoe” (эшкак эшиш), чим устида хоккей, енгил атлетика, каратэ, велоспорт, сузиш, от спорти федерацияларининг тақдимот материаллари дастурда ёритилиши лозим бўлган саволларга аниқ жавоб ва чора-тадбирлар белгиланган ҳолда тайёрланмагани кўзга ташланди. 

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 мартдаги Республика комиссияси 1-сон йиғилиш баёни 38-бандида кўрсатиб ўтилган дастурни амалга оширишда иштирок этувчи давлат органи ва хўжалик бошқаруви, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида бир ҳафта муддатда тақдимот материалларини қайта ва пухта ишлаб чиқиб вилоят ҳокими, спорт федерацияси раҳбари даражасида атрофлича муҳокама этиш; республика дастурида белгиланган 17 та устувор спорт туридан келиб чиқиб вилоятнинг устувор спорт турларини аниқлаш; 2018 йил август ойида Буэнос-Айрес шаҳрида (Аргентина) ўтадиган III ўсмирлар Олимпиада ўйинлари ҳамда 2018 йил сентябрь ойида Жакарта ва Палембанг шаҳарлари (Индонезия) мезбонлик қиладиган Осиё ва Паросиё ўйинларига вилоятдан номзод бўлган спортчиларни аниқлаш ва уларнинг муносиб тайёргарлик кўриши бўйича шарт-шароит яратиш; амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таҳлилий маълумотлар ҳамда материалларни тақдим этиб бориш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Олий спорт ютуқлари бошқармасига асосланган тадқимот материалларини тақдим этиш вазифалари юклатилди.

 Дзюдо, бокс, “Rowing & Canoe”, от спорти, қиличбозлиқ, енгил атлетика, оғир атлетика, каратэ, гимнастика, теннис, чим устида хоккей федерациялари, Паралимпия, спорт курашлари ассоциацияларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2821-сон қарорини бажариш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

 

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.