Тезкор хабар! АГМК таркибига Германияда туғилган футболчи қўшилди

1320

Тезкор хабар! АГМК таркибига Германияда туғилган футболчи қўшилди

Хабар берганимиздек, бугун АГМК таркибига яна икки нафар легионер келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бугун жамоага келиб қўшилган босниялик ҳужумчи Исмар Тандир футболчиларга таништирилди.

Исмар Тандир 1995 йил Германиянинг Франкфурт шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирда Босния ва Герцеговина фуқароси бўлган форвард 2017 йилги мавсумда Тузла шаҳрининг "Слобода" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Кечки машғулотларга эса Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Павел Матяш жамоа таркибида шуғуллана бошлади.

2017 йил Мальдив чемпионатида ғолиб бўлган посбон АГМКда дарвозабонлар ўртасида рақобатни ошириш мақсадида таклиф этилди.

Ўтган мавсум жамоамизнинг ютуқларига катта ҳисса қўшган Хуршид Ходжаев ўтган сешанба куни Москва шаҳрида тиззасидан жарроҳлик амалиёти ўтказди. Жарроҳлик амалиёти яхши ўтди ва шифокорлар Хуршидга икки ойдан сўнг индивидуал машғулот олиб бориши мумкин эканлигини таъкидлашди.