Тез орада тўй: Роналду фарзандининг онасига ёзда уйланади (ФОТО)

946

Тез орада тўй: Роналду фарзандининг онасига ёзда уйланади (ФОТО)

 

Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ–2018 турниридан кейин испаниялик модель Жоржина Родригесга уйланади. Бу ҳақда Hola нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, тўй маросими август ойида, Роналду ЖЧ–2018 турниридан кейин таътилга чиққанида бўлади. Бир неча кун аввал, аниқроғи 12 ноябрь куни Жоржина Родригес ва 32 ёшли футболчининг қиз фарзанди – Алана Мартина дунёга келди.

Роналду, шунингдек, суррогат оналардан дунёга келган уч боланинг отаси – 7 ёшли кичик Криштиану Роналду ҳамда шу йилнинг июнь ойида туғилган эгизаклар Ева ва Матоенинг отаси саналади.

Қайд этиш керакки, сентабрь ойида Жоржина йўлдоши Роналду томонидан совға қилингани тахмин қилинаётган узук билан ОАВ эътиборини ўзига тортганди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.