“Таshkent Challenger”. Истоминга мағлуб бўлган Дўстов 1560 долларга эга бўлди

433

“Таshkent Challenger”. Истоминга мағлуб бўлган Дўстов 1560 долларга эга бўлди

Хабарингиз бор айни кунларда Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Таshkent Challenger” турнири давом этмоқда.

Яккалик баҳсларида асосий тўрда бир йўла 4 теннисчимиз курашга киришган эди, Бироқ уларнинг 3 нафари турнирдаги юришларига илк даврадаёқ турнирдаги юришларига якун ясашган эди.

Турнир регламентига кўра эса, илк даврада курашдан чиққанлар 1560 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритадирлар.

Демак, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истоминга мағлуб бўлган Фарруҳ Дўстов, Алдин Сеткич(Босния ва Герцеговина)га мағлуб бўлган Санжар Файзиев, қолаверса, Денис Молчанов(Украина)га мағлуб бўлган Хумоюн Султоновлар ҳам айнан шунча маблағга эга бўлишган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.