232 0

Айни кунларда Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Тashkent Challenegr” турнир давом этмоқда.

Бугун мазкур мусобақанинг иккинчи давра ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин бу босқичда босния ва герцеговиналик Алдин Сеткичга қарши кортга чиқди.

Истомин жаҳоннинг 170-ракеткасига қарши кортда 1 соат 5 дақиқа ҳаракатланди ва бу вақт оралиғида 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди.

Қуйида иккинчи давранинг қолган баҳсларида қайд этилган натижалар билан таништирамиз.

“Tashkent Challenger”. Иккинчи давра

Денис Истомин (Ўзбекистон) – Алдин Сеткич (Босния ва Герцеговина) 6:4, 6:1

Уладжимир Игнатик (Беларусь) – Данило Петрович (Сербия) 6:4, 6:2

Гиллермо Гарсия-Лопес  (Испания) – Денис Молчанов (Украина) 7:5, 6:1

Вацлав Сафранек (Чехия) – Маттео Берреттини (Италия) 6:4, 7:6

Марко Яловеич (Чехия) -  Константин Кравчук (Россия) 6:2, 6:4

Глеб Сахаров (Франция) – Александр Бублик (Қозоғистон) 7:6, 0:6, 6:2

Камил Мажчрак (Польша) – Юки Бҳамри (Хиндистон) 6:4, 1:6, 6:4

Муҳаммад Сафват (Миср) – Томас Фаббиано (Италия) 6:3, 3:6, 6:2.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98