“Tashkent Challenger”. Денис Истомин кейинги босқичда!

10 октябрь,2017, 14:23 317

“Tashkent Challenger”. Денис Истомин кейинги босқичда!

Айни кунларда Республика олимпия захиралари теннис мактабида мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Tashkent Challenger” турнири давом этмоқда.

Ҳозиргина марказий кортда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси – Денис Истомин ҳамда яна бир ҳамюртимиз Фарруҳ Дўстов иштирокодаги баҳс якунига етди.

2 соат 28 дақиқа давом этган баҳсда Денис  6:7, 6:1, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди  ва иккинчи даврага йўл олди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.