Тангриев ўз “тожини” қайтариб олиши мумкин ёхуд ат Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнирдан нималар кутамиз?

23 май, 21:06 1289

Тангриев ўз “тожини” қайтариб олиши мумкин ёхуд ат Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнирдан нималар кутамиз?

Хабарингиз бор, 26-29 май кунлари термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал-Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнири ўтказилади.

1993 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу мусобақада бу йил дунёнинг 50 мамлакатидан ташриф буюрган 100 дан ортиқ полвонлар ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боришади.  Ўз тарихида 13-маротаба ташкиллаштирилаётган ушбу мусобақа нуфузи жиҳатдан Жаҳон чемпионатига яқин турувчи мусобақа 2005 ва 2007 йилларда Фахрийлар ўртасидаги ва 2011 йилда Катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати билан биргаликда ўтказилган. Бу  эса турнирнинг Кураш оламида қай даражада мавқеига эга эканлигидан далолат беради.

Бундан ташқари айнан 2011 йилда ўтказилган мусобақа халқаро турнир тарихида географик жиҳатдан энг кўп спортчиларни қамраб олганлиги билан ҳам ажралиб туради. Қуйидаги жадвал орқали  Ал-Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнирининг барча иштирокчилари билан танишиб олишингиз мумкин.

 

   

Давлатлар сони

 

 

1993 йил

15

Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларус, Полша,  Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Украина, Туркия, Ҳиндистон, Афғонистон

 

1995 йил

18

Ўзбекистон, Эрон, Россия, Беларус, Полша,  Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Украина, Туркия, Ҳиндистон, Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Мўғилистон, Исроил

 

1997 йил

17

Ўзбекистон, Беларус, Полша,  Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Эрон, Россия,Украина, Туркия, Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Мўғилистон, Исроил

 

1999 йил

23

Ўзбекистон, Белгия, Беларус, Шри-Ланка,Полша,  Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Эрон, Россия,Украина, Туркия, Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Мўғилистон, Исроил, Сенегал, Боливия, Бразилия, ЖАР

 

2001 йил

21

Ўзбекистон,  Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Эрон, Россия,Украина, Туркия, Сенегал, Боливия, Бразилия, ЖАР, Афғонистон, Белгия, Беларус, Шри-Ланка, Полша Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Мўғилистон, Исроил

 

2003 йил

20

Ўзбекистон, Бразилия, Туркия, Эрон, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Янги Зелланидия, Россия,Украина, Боливия,  Афғонистон, Белгия, Беларус,  Полша, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Мўғилистон

 

2005 йил

(Фахрийлар ўртасида биринчи Жаҳон чемпионати билан бирга ўтказилган)

29

Ўзбекистон, Бразилия, Германия, Буюк Британия, Автралия, Янги Зелландия, Малайзия, Грузия, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларус, Полша,  Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Украина, Туркия, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Ироқ, Гонгонг, Латвия, Эстония, Боливия, Доминкан Республикаси, ЖАР

 

2007 йил

(Фахрийлар ва қизлар ўртасида Жаҳон чемпионати билан бирга ўтказилган)

30

Ўзбекистон, Германия, Буюк Британия, Белгия, Беларус, Шри-Ланка, Полша,  Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Эрон, Россия,Украина, Туркия, Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Мўғилистон, Исроил, Чехия, Боливия, Бразилия, ЖАР, Бразилия

 

2009 йил

30

Ўзбекистон, Бразилия, Германия, Буюк Британия, Автралия, Янги Зелландия, Малайзия, Грузия, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларус, Полша,  Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Украина, Туркия, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Ироқ, Гонгонг, Латвия, Эстония, Боливия, Доминкан Республикаси, ЖАР

 

2011 йил

(Катталар ўртасида VIII Жаҳон чемпионати билан бирга ўтказилган )

60

Ўзбекистон, Бразилия, Германия, Буюк Британия, Автралия, Янги Зелландия, Малайзия, Грузия, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Беларус, Полша,  Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Украина, Туркия, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Ироқ, Гонгонг, Латвия, Эстония, Боливия, Доминкан Республикаси, ЖАР, Малайзия, Тайланд, Қувайт, Хитой Тайпейи, Жанубий Корея, Япония, Греция, Македония, Недерландия, Монако, Словакия, Сербия, Чехия, Италия, Франция, Кипр, Уругвай, Коста Рика,Канада, Эквадор, Суринам, АҚШ, Колумбия, Камерун, Хорватия, Қатар, Покистон, Фаластин

 

2013 йил

40

Ўзбекистон, Германия, Буюк Британия, Белгия, Беларус, Шри-Ланка, Полша,  Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Эрон, Россия,Украина, Туркия, Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Мўғилистон, Исроил, Чехия, Боливия, Бразилия, ЖАР, Бразилия, Тайланд, Конго, Ветнам, Латвия, Хорватия, Қатар, Покистон, Жанубий Корея, Япония, Греция, Македония, Недерландия, Сингапур

 

2015 йил

-

Ўзбекистон миқёсида ўтказилган

1995 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун ўтказиб келинаётган мусобақа фақатгина 2015 йилда Ўзбекистон миқёсида ташкиллаштирилган. Бу йилдан эса кўриб турганингиздек, турнир географияси аввалгилари кенгайишда давом этмоқда.

Энди бевосита мусобақа ғолибларига тўхталадиган бўлсак, бу борада Сурхондарё вилояти вакилларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Яъни турнир бошланган йилдан то шу кунга қадар мутлақ вазн тоифасида ғолиблик Сурхон ўлкаси полвонларидан ортаётганича йўқ. 

Бу борада энг кўп ғолиблик эса олимпия ўйинлари совриндори Абдулла Тангириевга насиб этган. 36 ёшли Абдулла полвон турнир ўтказилган  2001-2011 йиллар давомида мутлақ ғолибликни қўлдан бой бермаган ҳолда ўзига хос рекорд қайд этган. Бироқ сўнгги йилларда Тангиревнинг ўрнини сурхандарёлик бошқа бир полвон Самижон Убайдуллаев эгаллаб келмоқда.

Мусобақа ғолибларининг тўлиқ рўйхатидан эса қуйидаги спортчилар ўрин олган:  

1

Ўрол Тўраев

1993 йил

Сурхондарё вилояти

2

Рустам Эргашев

1995 йил

Сурхондарё вилояти

3

Эрали Маҳмарасулов

1997 йил

Сурхондарё вилояти

4

Тоштемир Муҳаммадиев

1999 йил

Сурхондарё вилояти

5

Абдулла Тангриев

2001 йил

Сурхондарё вилояти

6

Абдулла Тангриев

2003 йил

Сурхондарё вилояти

7

Абдулла Тангриев

2005 йил

Сурхондарё вилояти

8

Абдулла Тангриев

2007 йил

Сурхондарё вилояти

9

Абдулла Тангриев

2009 йил

Сурхондарё вилояти

10

Абдулла Тангриев

2011 йил

Сурхондарё вилояти

11

Самижон Убайдуллаев

2013 йил

Сурхондарё вилояти

12

Самижон Убайдуллаев

2015 йил

Сурхондарё вилояти

Қайд этиш лозим, бу йил ўтказилиши кутилаётган мусобақада мухлислар ўзгача рақобат гувоҳига айланишлари кутилмоқда. Яъни турнирнинг амалдаги ғолиби Самижон Убайдуллаев бу сафар ўз унвонини сақлаб қолиш учун мусобақанинг 6 карра ғолиби, ўзига нисбатан анча номдор ҳисобланган Абдулла Тангриевга қарши баҳс олиб боришига тўғри келади.