Суриялик футболчилар Ўзбекистонни ортда қолдиришганидан сўнг нималар деди?

6 сентябрь,2017, 15:10 3751

Суриялик футболчилар Ўзбекистонни ортда қолдиришганидан сўнг нималар деди?

Кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2018 саралаш босқичида 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Техрондаги “Озоди” стадионида Эрон терма жамоаси Сурия билан 2:2 ҳисобида дуранг  ўйнади.

Шу тариқа, Жанубий Корея 2-ўринни олган холда ЖЧ-2018 йўлланмасига тўғридан-тўғри эга бўлди. Сурия эса Ўзбекистонни ортда қолдириб, 3-ўринни эгаллади.

Энди сурияликлар Австралия билан плей-офф баҳсларида иштирок этади.

ОФК расмий сайти эса суриялик футболчиларнинг кечаги баҳсдан сўнг билдирган фикрларини келтириб ўтди.

Жумладан, кеча ҳисобни очган ҳужумчи Умар Ас-Сома шундай деди:

“Биз сўнгги дақиқаларда гол киритишнинг уддасидан чиқдик ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритдик. Худо хохласа, кейинги  босқични ҳам муваффақиятли тугата оламиз.

Олдинда турган икки ўйин орқали мухлисларимизни янада хушнуд эта олишимиз мумкин. Жамоадошларим ва умуман барчага сўнгги  сонияларгача курашганлари учун раҳмат айтаман”.

Шунингдек, ОФК расмий сайти дарвозабон Иброҳим Алманинг ҳам фикрларини келтириб ўтди.

“Бу барча мухлислар ва футболчиларнинг бирлашиши натижасида эришилган натижадир. Асосий мақсадимиз мухлисларни хурсанд этиш эди. Худога шукур биз бу ишни уддаладик”.