Суареснинг даври ўтди(ми?)

13 сентябрь, 13:52 709

Суареснинг даври ўтди(ми?)

Хабарингиз бор кеча ЕЧЛ 1-туридан  ўрин олган "Барселона" ва "Ювентус" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Ушбу ўйинда каталонияликлар Месси(2 та) ва Иван Ракитичларнинг голлари эвазига "кекса синьора"дан 3:0 ҳисобида устун келди.

 "InStat" эса ушбу ўйиндаги айрим статистик маълумотларни тақдим этди. Эътиборлиси, "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес ўйин давомида яккакурашларнинг аксариятида имкониятни бой берди. Уругвайлик форвард ўйин давомида 7 бор яккакурашларга киришди ва уларнинг фақатгина биттасида ғолиб чиқди.

Бу ўйинда иштирок этган футболчилар орасида энг паст кўрсаткич саналади.