Шукуровнинг жамоаси “Ал Айн”нинг 19 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясади

749

Шукуровнинг жамоаси “Ал Айн”нинг 19 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясади

Бугун БАА Про-лигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган “Шаржа” клуби ўз майдонида “Ал Айн”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Эътиборлиси, “Ал Айн” чемпионат доирасида кечган сўнгги 19 баҳснинг бирортасида мағлуб бўлмаган эди. “Шаржа” эса бугун мазкур серияга барҳам берди.

БАА Про-лигаси. 17-тур

“Ажман” – “Ал Айн” 3:1

Голлар: Вандер (4, 67 пенальти), Лулина (90) – Омад Абдулраҳмон (15 пенальти).