Шота Арвеладзе “Энг яхши хорижлик мураббий” номини қўлга киритгандан сўнг нималар деди?

819

Шота Арвеладзе “Энг яхши хорижлик мураббий” номини қўлга киритгандан сўнг нималар деди?

Хабарингиз бор, кеча пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

ЎФФ 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Унда “Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий” номинациясида "Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе эътироф этилди.

Ушбу эътирофдан сўнг грузиялик мутахассис ўзининг фейсбукдаги саҳифасида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди:

ЎФФ 2017 йил муносибларини тақдирлаш маросимидан фоторепортаж

- Бугунги кунда Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши хорижлик мураббийи” номига эга бўлдим. Бунинг учун барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, “Пахтакор” футбол клубига ва мен учун овоз берганларнинг ҳаммасига раҳмат айтиб қоламан. Бу жуда ажойиб соврин, - дейди Арвеладзе.  

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.