Шомуродов “Зенит”га қарши баҳсда асосий таркибга киритилди

27 август, 20:53 584

Шомуродов “Зенит”га қарши баҳсда асосий таркибга киритилди

Бироздан сўнг Россия Премьер-Лигаси 8-туридан ўрин олган “Зенит” хамда “Ростов” жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади.

Эътиборлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов мазкур ўйинни асосий таркибда бошлайдиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз бундан олдин фақатгина учрашув сўнггида захирадан майдонга тушиб келаётган эди.

Маълумот учун, ушбу қарама-қаршилик Тошкент вақти билан 22.00 да старт олади.