Шерали Жўраев жамоадоши устидан ғалаба қозонди

8 октябрь, 14:22 91

Шерали Жўраев жамоадоши устидан ғалаба қозонди

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги кунига старт берилди.

Ушбу кун дастаридан ўрин олган беллашувларда эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасидаги Шерали Жўраев бронза медали учун ўтказилган қўшимча саралаш босқичида терма жамоамизнинг яна бир вакили Эркин Дониёровга қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда Жўраев рақиби устидан вазаре баҳоси эвазига ғалаба қозонди.