Саудия Арабистони ҳам ЖЧга чиқди

6 сентябрь, 00:42 469

Саудия Арабистони ҳам ЖЧга чиқди

Ҳозиргина Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги “Қирол Абдулла II” стадионида ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Япония терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда мезбонлар  63–дақиқада Фаҳад Ал-Муваллад томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди ва ўз очколари сонини 19 тага етказиб олган холда, Австралия терма жамоасини қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда қолдирди.

Шундай қилиб, Эрон, Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони термалари 2018 йилги ЖЧда иштирок этадиган бўлишди.

Сурия ҳамда Австралия терма жамоалари эса ўзаро плей-офф босқичида майдонга тушадиган бўлди.

ЖЧ-2018 саралаш босқичи. 10-тур

Саудия Арабистони – Япония 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: Фаҳад Ал-Муваллад(63)

Саудия Арабистони – Носир Ал Маиоуф, Мансур Ал Харби(Абдуллоҳ Ал-Зоари 86), Осама Хавсафи(Мотаз Хавсафи 76), Омар Хавсафи, Салмон Ал-Фараж, Яхё Аш-Шехри, Муҳаммад Ас-Сахлавий(Фаҳад Ал-Муваллад 46), Ёсир Ал-Шаҳрони, Абдуллоҳ Отайф, Тайсир Ал-Жассим, Наваф Ал-Обид.

Япония – Кавашима, Идегучи, Шожи, Хонда(Асано 46), Нагатомо, Шибасаки(Кубо 80), Харагучи, Оказаки(Сугимото 67), Ямагучи, Сакаи, Ёшид.

Огоҳлантиришлар: Ёшида(20), Фаҳад Ал-Муваллад.