193

Марокашда дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларида ғолиблар номи аниқланди.

Дунёнинг 28 давлатидан келган олтмишга яқин дзюдочилар иштирок этаётган мусобақада япониялик Сара Асахина шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллаган бўлса, Босния ва Герцеговина шарафини ҳимоя қилган Лариса Черич иккинчи поғонадан жой олди.

Жаҳон чемпионатининг бронза медальига тунислик Нихел Шейх Руху ва кубалик Идалис Ортис сазовор бўлди.

Sports.uz

Sports.uz 2018