Салоҳиддин Маҳмудов велосипедда "Пахтакор-79" самолёти қулаган Украинанинг Куриловка қишлоғига етиб борди (Фото)

19 сентябрь, 18:23 989

Салоҳиддин Маҳмудов велосипедда

Кеча, собиқ журналист ва спортчи Маҳмудов Салоҳиддин Шамсиддинович айни пайтда Украинада эканлиги борасида маълум қилгандик. У ўзининг велосипеди орқали “Пахтакор-79” самолёти қулаган жойларга боришни мақсад қилган.

Салоҳиддин Маҳмудов "Пахтакор-79" хотираси муносабати билан велосипедда Россия ва Украинага саёҳат қилмоқда

Кеча кечқурун Салоҳиддин Маҳмудов Украинанинг Куриловка қишлоғига етиб борди. 38 кун деганда “Пахтакор-79” авиаҳалокатга учраган манзилга велосипедда боришга муваффақ бўлди.

"Пахтакор-79" авиаҳалокатга учраган ўрмоннинг ичи. 

Шунингдек, Куриловканинг самолёт қулаган жойига борган Салоҳиддин Маҳмудов билан ўша ердаги мактабда учрашув ташкил этилди. Бир ярим соат давом этган учрашувда ҳамюртимиз мактаб ўқувчиларига юртимиз, “Пахтакор-79” ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Салоҳиддин Маҳмудовнинг Украинадаги “юриши” давом этади. Унинг кейинги манзили Киев!