Саидаъло кучли рақибга қарши кортга чиқди

14 сентябрь,2017, 03:14 163

Саидаъло кучли рақибга қарши кортга чиқди

Айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Фьючерс" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Саидаъло Саидкаримов ҳам ушбу турнирда иштирок этмоқда.

19 ёшли теннисчимиз бугун яккалик баҳсларининг илк даврасида япониялик Рента Токуда(АТP рейтингида 608-ўрин)га қарши кортга чиқди. АТP рейтингида 1075-ўринда бораётган Саидкаримов кучли рақибга қарши 1 соат 14 дақиқа кортда ҳаракат қилди.

Бироқ якунда япониялик ракетка устаси 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Саидаъло бор-этиборини жуфтлик баҳсларига қаратади.

Боиси, бугун у шериги Нару Ширафужи(Япония) билан чорак финал доирасида Петер Голдштейнер(Австрия)/Рональд Слободчиков(Россия) дуэти билан куч синашади.