Сабина жуфтлик баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда

13 сентябрь, 00:00 86

Сабина жуфтлик баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда

Айни кунларда Хитойнинг Гуиянг шаҳрида ITF тақвимидан ўрин олган аёллар ўртасидаги турнир бўлиб ўтмоқда. Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда иштирок этаётган ҳамюртимиз Сабина Шарипова бугун жуфтлик баҳсларида курашга киришди.

Беларуслик Лидзия Марозава билан дуэт ҳосил қилган теннисчимизга илк даврада япониялик Шихо Акита ва Наги Ханатаниларга қарши кортга чиқди.

40 дақиқа давом этган беллашувда Сабина ва унинг шериги 6:1, 6:0 ҳисобида ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олди.

Энди уларга ушбу босқичда хитойлик Шенг Юки/Женг Вушуанларга қарши кортга чиқади. Мазкур ўйин эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган.