Сабина Шарипова рақибини кутмоқда

296

Сабина Шарипова рақибини кутмоқда

Ҳиндистонда Хотин-қизлар теннис уюшмаси - WTA  томонидан соврин жамғармаси 115.000 АҚШ доллари бўлган мусобақада иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова дастлабки босқичда россиялик  Ирина Хромачёвани мағлубиятга учратган эди.

 Энди, бугун, 22 ноябрь куни бўлиб ўтадиган баҳсда Сабина венгриялик Фанни Штолларга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Эслатби ўтамиз,  Сабина Шарипова жуфтлик баҳсларида россиялик шериги Валентина Ивахенко билан япониялик Дзюнри Намигата ва таиландлик Пеангтарн Плипичга қарши рақобатлашиб, 6:1, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.