Руслан Нуриддиновга мос издош топилди

26 май, 13:19 1551

Руслан Нуриддиновга мос издош топилди

Хабарингиз бор, Жиззах вилоятида  кўтаринки руҳда ўтаётган  “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларидан  ўрин олган футбол бўйича мусобақа давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги кун дастуридан ўрин олган оғир атлетика баҳсларида ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди. 

Хусусан, 77 килограмм вазн тоифасида ўтган беллашувларда ғолиблик даст кўтаришда 135, силтаб кўтаришда 165, жами 300 килоргаммни ўзига бўйсундирган Қорақалпоғистон Республикаси вакили Ғайратбек Айтмуратовга насиб этди. Шунингдек, ушбу баҳсда кумуш медални  кўтаришда 135, силтаб кўтаришда 165, умумий 288 килоргамм тошни кўтарган андижонлик Шаҳбозбек Шуҳратбеков қўлга киритган бўлса, кучли учликни кўтаришда 132, силтаб кўтаришда 155, жами 287 килоргамм натижа кўрсатган Тошкент шаҳри вакили Сарвар Тоштемиров якунлаб берди.

Қайд этиш жоиз, мусобақа ғолиб ва совриндорлари Олимпиада ва жаҳон ареналарида юксак натижларни қўлга киритган спортчилар томонидан тақдирланишди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.