Россиялик мухлислар ўтган мавсум "Барселона" - ПСЖ баҳсини бошқарган ҳакамгни шикастлашларига оз қолди (видео

14 сентябрь, 03:25 367

Россиялик мухлислар ўтган мавсум

ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган Словениянинг "Марибор" ва Россиянинг "Спартак" жамоалари ўртасидаги баҳсда меҳмон жамоа вакиллари ўтирган сектордан майдонга файер улқотирилди.

Ушбу файер учрашув бош ҳаками Дениз Айтекинга тегишига бир баҳя қолди.  Рус нашрларида ёзишларича, мазкур ишни мезбон жамоа мухлислари бажарган бўлиши ҳам мумкин.

Шундан сўнг, стадион сухандони рус тилида, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини сўраган. Агарда, яна шундай вазият такрорланса, учрашув тўхтатилиши айтиб ўтилган.

Қуйида ушбу ҳолат акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Дениз Айтекин ўтган мавсум "Барселона" ва ПСЖ(6:1) жамоалари ўртасидаги ўйинда қабул қилган баҳсли қарорлари сабаб, машҳур бўлиб кетган эди.