Россия терма жамоаси Эрон ва Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйини ўтказади

8 сентябрь, 18:34 186

Россия терма жамоаси Эрон ва Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Россия терма жамоаси 2018 йил бўлиб ўтадиган ЖЧга тайёргарлик жараёни доирасида иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Уларда Станислав Черсесов бошқарувидаги Россия терма жамоаси Эрон ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши баҳс юритади. Бу ҳақда Россия Футбол Иттифоқи расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра, дастлаб Москвада 7 октябрда Жанубий Корея, 10 октябр санасида Қозонда эса Эрон терма жамоаси билан баҳс бўлиб ўтади.