Роньель Иглесиас Риодаги мағлубият учун Шахрам Ғиёсовдан реванш олди

20 май,2017, 06:54 3876

Роньель Иглесиас Риодаги мағлубият учун Шахрам Ғиёсовдан реванш олди

​Ўзбек боксчиларидан ташкил топган “Uzbek Tigers” жамоаси Жаҳон Бокс Серияларида (World Series of Boxing) ўз юришларини давом эттиради. Бу сафар улар ушбу мусобақанинг чорак финал жавоб учрашувида Куба пойтахти Гавана шаҳрида “Cuba Domadores” боксчиларига қарши жанг қилишмоқда.

Ҳамюртларимиз Жасурбек Латипов ҳамда Элнур Абдураимовнинг чиқишларидан сўнг, рингга 69 кг вазн тоифасида Шахрам Ғиёсов чиқиб келди. Ўз вазн тоифасида Осиёнинг тенгсиз боксчиси ҳисобланган Шахрам ушбу жангда кубалик Роньель Иглесиасга қарши ажойиб тарзда жанг олиб боради.

Кескин зарбалар алмашинуви билан ўтган биринчи раундни ўз фойдасига ҳал этган рақиб жамоа боксчиси кейинги раундларда ҳам устунликни қўлдан бой бермади.

Якунда очколар бўйича Роньель Иглесиас ғалабани қўлга киритди ва Риодаги мағлубият учун Шахрам Ғиёсовдан реванш олди

Умумий ҳисоб

"Cuba Domadores" 5:3 "Uzbek Tigers"

Ўхшаш хабарлар