Роналду яна бир жабҳада Мессидан ўзиб кетди

14 сентябрь,2017, 01:59 748

Роналду яна бир жабҳада Мессидан ўзиб кетди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган АПОЭЛга қарши баҳсда дубльга эришди. Эътиборлиси, португалиялик форвард голларидан бирини пенальтидан киритди.

Аниқроғи, Роналду 51-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Шу тариқа, Криштианунинг ЕЧЛда пенальтидан киритган голлари сони 12 тага етди.

Эндиликда, Роналду яна бир жабҳада Мессидан олдинда турадиган бўлди. Боиси, у пенальтидан киритилган 11 та голга эга бўлиб турган Леодан ўзиб кетди.

Умуман, Роналдунинг ЕЧЛда киритган голларининг умумий сони эса 107 тага етди.