Рио олимпиадаси чемпиони АҚШ кортларини забт этди

7 август, 10:07 148

Рио олимпиадаси чемпиони АҚШ кортларини забт этди

Россиялик теннисчи Екатерина Макарова Вашингтонда бўлиб ўтган “Citi Open” турнирида ғолиб бўлди. Соврин жамғармаси 226 750 АҚШ долларини  ташкил этувчи турнирнинг финал ўйинида унга германиялик Юлия Гёргес рақиблик қилди.

2 соат 10 дақиқа давом этган учрашувда Екатерина 3:6, 7:6, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бош совринга эга чиқди.

Бу соврин Рио олимпиадасининг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлган Макарова учун яккалик баҳсларида қўлга киритган фаолиятидаги илк соврини бўлди.