Рекордларни "урган" ўйин: "Селтик" - ПСЖ 0:5(видео)

13 сентябрь, 02:50 477

Рекордларни

Кеча ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди. Шотландиянинг Глазго шаҳридаги "Селтик-Арена" стадионида "Селтик" Франциянинг ПСЖ клубини меҳмон қилди.

Голларга бой тарзда кечган баҳсда ПСЖ футболчилари Эдинсон Кавани ва Килиан Мбаппелар рекорд ўрнатишди. Якунда Неймар, Кавани ва Мбаппе триосининг голлари ва Лустининг автоголи эвазига парижликлар сафарда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Қуйида ушбу ўйиннинг энг диққатга сазовор онлари акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.