"Реал" қачон Иско билан шартномани узайтиради?

13 сентябрь,2017, 21:21 226

Мадриднинг "Реал" клуби яқин кунлар ичида ярим ҳимоячи Иско билан шартнома имзолайди. Испан нашрларида ёзишларича, томонлар жума куни янги  шартнома имзолангани маълум қилинади.

Унга кўра, янги шартнома 2022 йилга қадар мўлжалланган бўлиши айтилмоқда. Маълумот учун, Иско ўтган мавсум 42 баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол киритган эди.