531

Испаниянинг “Реал” клуби аъзоси Гарет Бэйл фаолиятини яна Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” уэльслик футболчини сотишга тайёр. Бэйлни эса “Манчестер Юнайтед” ўз сафига қўшиб олишга номзод.

Ўз навбатида, мадридликлар Гаретни 99 миллион евро эвазига қўйиб юборишга рози. “Реал” раҳбарияти ярим ҳимоячининг тез-тер жароҳат олаётгани учун уни сотиб юборишга қарши эмас.

Sports.uz 2018