Равшан Ҳайдаров: Бугунги ғалабани кеча жигарбандларидан айрилган оилаларга бағишлаймиз

1984

Равшан Ҳайдаров: Бугунги ғалабани кеча жигарбандларидан айрилган оилаларга бағишлаймиз

Хитойда ўтказилаётган U-23 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионати плей-офф босқичида Ўзбекистон чемпионатнинг амалдаги ғолиби Япония дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, йирик ғалабани қўлга киритди.

Беллашувдан сўнг ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Равшан Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Биринчидан, бугунги ғалабани кеча жигарбандларидан айрилган оилаларга бағишлаймиз. Дастлабки бўлимда биз жуда яхши ҳаракат қилдик. Биз Японияга қарши қандай ўйнашни билардик ва уларга босим уюштирдик. Биз ғалабага лойиқмиз, - дейди терма жамоамиз устози.