Расман! Серхи Роберто "Барселона" билан шартномасини узайтирди

237

Расман! Серхи Роберто

“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхи Роберто билан шартномани узайтирди.

25 ёшли футболчининг шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, шу қатори унинг товон пули – 500 миллион еврога тенг деб эълон қилинди. Бу ҳақида "Барселона" расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун, хавбек ушбу мавсумда “қўқ-анор ранглилар” сафида 15 учрашувда иштрок этиб, 1 гол ва 6та ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.