Рақиб Қудратиллонинг зарбаларига дош беролмади

1343

Рақиб Қудратиллонинг зарбаларига дош беролмади

Ўзбекистон Республикаси профессионал бокс федерацияси ва Хонобод шаҳри ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган бокс кечасида Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўз вазн тоифасида ғалаба қозонди.

Хонобод шаҳрида ўтаётган бокс кечасининг вазни 66 килограммдан юқори бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувда Қудратилло Абдуқаҳҳоров тажрибали Шерзод Олимжоновга қарши рингга кўтарилди.

Метин ҳимоя, тезкор ва аниқ зарба соҳиби бўлган Қудратилло жанг бошланиши билан рақибига шиддатли ҳужумлар уюштирди. Бундай жангга тайёр бўлмаган Шерзод иккинчи раунддан сўнг баҳсни давом эттиришдан бош тортиб, мағлубиятини тан олди.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.