"РБ Лейпциг" еврокубокларнинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши дебютанти бўлди

365

Аввал хабар берганимиздек Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби кеча УЕФА Европа лигаси нимчорак финал жавоб баҳсида “Зенит” меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Ўз майдонида қозонган 2:1 ҳисобидаги ғалаба эвазига Бундеслига вице-чемпиони мусобақанинг навбатдаги босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Қизиғи шундаки, “Лейпциг” ўз тарихида илк марта Европа лигаси чорак финалига чиқиш билан бир қаторда еврокубокларнинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши дебютанти номини ҳам қўлга киритди. Боиси, сўнгги марта бундай ажойиб стартни 2007/08 йилги мавсумда Испаниянинг “Хетафе” клуби қайд этган эди. Ўшанда ушбу жамоа ҳам чорак финалга қадар етиб кела олган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, “Лейпциг” жамоасида “Хетафе”нинг кўрсатгичини яхшилаш имкони бор.