“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви вақти маълум бўлди

13 сентябрь,2017, 16:25 158

“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви вақти маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, "Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги 21-тур учрашувини ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўтказади.

“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви 16-сентябрь, шанба куни соат 16:30да бошланади. Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу клубларнинг ўринбосарлар таркиблари ўртасидаги бахс эса 15-сентябрь, жума куни соат 16-00 да бошланиши маълум бўлди. Ҳар иккала учрашув ҳам Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувини ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бригадаси бошқариб боради.