Қайрат Ералиев: Энг қийин рақиб - Муроджон Ахмадалиев

4 сентябрь,2017, 09:11 2376

Қайрат Ералиев: Энг қийин рақиб - Муроджон Ахмадалиев

Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган бокс бўйича ЖЧда  Қозоғистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 1 олтин, 2 кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Кеча улар ўз Ватанларига қайтиб келишди. Vesti.kz эса ушбу ЖЧда Қозоғистонга ягона олтин медални тақдим этган Қайрат Ералиев(56 кг)ни сухбатга тортди.

– Мен Қозоғистон байроғини шундай, юқорига кўтара олганимдан жуда ҳам хурсандман. Давлатимиз мадҳиясини тинглаш, бу жуда ҳам қувончли ҳолат. Бироқ чемпионликка осонликча эришилмайди. Бу жуда катта меҳнат самарасидир. Бундай натижага мураббийларнинг ёрдами ва қўллаб-қувватлаши натижасида эришдим.

– Сиз Германияда 5 та жанг ўтказдингиз, қайси бирини энг қийини деб атаган бўлар эдингиз?

– Энг қийин жанг ўзбекистонлик(Муроджон Ахмадалиев назарда тутилмоқда, муаллиф) боксчига қарши кечди. У олимпия ўйинлари совриндори саналади. Қолган жанглар ҳам осон кечмади. Ўзингиз кўринг, ўзбекистонлик боксчи олимипиядада бронза медалини  қўлга киритган. Немис боксчиси эса мезбон саналади. Яна Европа ва Англия чемпионларига қарши жанг қилдим. АҚШлик ёш,  шу билан биргаликда яхши тайёргарликка эга бўлган боксчи билан ҳам куч синашдим. Умуман бу ерда  осон рақибнинг ўзи йўқ.