577 0

2017 йилнинг 19 август куни пойтахтимизда жойлашган Wyndham меҳмонхонасида Осиё-Океания кураш конфедерациясининг биринчи конгресси бўлиб ўтади. 
Конгресс кун тартибидан асосан, 2017 йил Туркманистоннинг Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотлар ва яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари, 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига юқори даражада тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масалалари кўриб чиқилади.
 Шунингдекдек Конгрес Кун тартибидан Дубай шаҳрида ўтказилган навбатдан ташқари Конгрес хужжатларини тасдиқлаш, ташкилий ва умумий масалалар ҳам ўрин олган. 
Қайд этиш лозим, жорий йил 4 январ куни Осиё ва Океания Кураш конфедерацияси бирлаштирилиб ягона Конфедерацияга айлантирилган ва унга ўзбекистонлик Комил Рўзиев бир овоздан Президент этиб сайланган эди. Осиё-Океания Кураш Конфедерациясига 30 дан ошиқ Кураш федерациялари расман аъзо ҳисобланишади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98