Погба: МЮ Чемпионлар лигасида ўйнашга лойиқ эканлигини исботлаши лозим

12 сентябрь, 20:15 211

Погба: МЮ Чемпионлар лигасида ўйнашга лойиқ эканлигини исботлаши лозим

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси  Поль Погба бугун старт оладиган Чемпионлар лигаси мусобақаси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Шубҳасиз, мен МЮга Чемпионлар лигасида ўйнаш учун келганман. Жамоага келишимдан олдинг Европа лигасида иштирок этишимизни билганман ва шу боис ўз олдимга ушбу мусобақада ғолиб чиқиш ҳамда яна Чемпионлар лигасига қайтиш режасини қўйганман. Якунда эса биз буни уддаладик.

Кўпчилик бизнинг гуруҳимиз осон эканлигини айтмоқда. Бироқ, бу ерда кучсиз гуруҳнинг ўзи бўлмайди. Қолаверса, ҳамма “Манчестер Юнайтед”ни ютишни хоҳламоқда ва шунинг учун ҳам биз ушбу турнирда иштирок этишга лойиқ эканлигимизни исботлашимиз керак.

Ниятим яна ЕЧЛ мудҳиясини эшитиш. Уни тинглаган пайт ҳар қандай футболчининг эти жимирлаб кетади”, - дейди франциялик футболчи клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо шогирдлари мусобақанинг “А” гуруҳида “Бенфика”, ЦСКА ва “Базель” жамоаларига қарши кураш олиб боради. Улар бугун ўз майдонида Швейцариянинг “Базель” клубини қабул қилишади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.