Паралимпиячиларимиз Лондондаги Жаҳон Чемпионатини олтин медал билан бошлади

15 июль, 19:43 258

Паралимпиячиларимиз Лондондаги Жаҳон Чемпионатини олтин медал билан бошлади

 

Бугун  Лондон-2017 Жаҳон Ченпионатида эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг  диск отиш тури бўйича иштирок этган ҳамюртимиз Ҳуснуддин Норбеков 54.73 натижаси билан олтин медални қўлга киритди ва иккинчи маротаба Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Бундан олдин 2015 йил Қатар пойтахти Доҳа шахрида бўлиб ўтган пара-енгил атлетика Жаҳон чемпионатида хам Хуснуддин Норбеков 53.81 натижаси билан Жахон чемпиони бўлган эди. Эндиликда Ҳуснуддин Норбеков 23 июль куни ядро улоқтириш бўйича иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз мазкур чемпионат 10 кун давом этади ва 1056та спортчилар 213та медалли ўринлар учун куч синашадилар. Шулар орасида ҳамюртларимиздан 7 нафари ядро улоқтириш, найза отиш, югуриш, узунликга сакраш мусобақаларида иштирок этадилар.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.