Паралимпия рекордини янгилаган Свечников Жаҳон рекордини ҳам забт этди

20 июль,2017, 11:55 394

Паралимпия рекордини янгилаган Свечников Жаҳон рекордини ҳам забт этди

Лондон-2017 Жахон Чемпионатида хамюртларимиз яна 2та медални қўлга киритдилар. Улардан эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг найза отиш тури бўйича иштирок этган хамюртимиз Александр Свечников 71.01м натижаси билан  навбатдаги олтин медални қўлга киритди ва Жахон рекордини янгилади. 2 ўринни Эронлик спортчи Никараст Нажат 61.88м натижа билан эгаллаган бўлса, 3 ўрин 61.53м натижа билан  Испаниялик Кабрера Лэсерга насиб этди. Аёллар ўртасида кечган бахсда эса хамюртимиз Нозима Қаюмова 41.25м. натижаси билан Хитойлик рақиби Зао Юпингга (42.72м.) бой бериб иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медали сохибасига айланди. 3 ўринни эса Австриялик спортчи Эдер Наталияга (38.37м.) насиб этди.
Эслатиб ўтамиз мазкур чемпионат 10 кун давом этади ва 1050та спортчилар 213та медалли ўринлар учун куч синашадилар. Шулар орасида паралимпия спортчимиз Хуснуддин Норбеков 15 июль куни 54.73 натижа билан биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи маротаба Жахон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. Иккинчи олтин медални эса хамюртимиз Дониёр Салиев узунликга сакраш бўйича 7.18м. натижаси билан қўлга киритган эди.