Пара-атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган спортчиларимиз тантанли кутиб олинди

26 июль,2017, 10:56 670

Пара-атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган спортчиларимиз тантанли кутиб олинди

Лондон-2017 Пара-атлетика Жахон Чемпионатида Ўзбекистон делегацияси жами 7 та медални қўлга киритиб 1 та Жахон ва 1 та Осиё рекордларини янгиладилар.

Лондонда ўтказилган пара-атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ҳамюртларимиз учун муваффақиятли якунланди.

Бироз олдин Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимизни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси, спортчилар ва уларнинг оилавий аъзолари иштирок этишди.

10 кун давом этган ушбу мусобақада 7 нафар хамюртимиз  иштирок этиб, шунча медални қўлга киритди.

Хусусан, 23 июл куни бўлиб ўтган баҳсларда аёллар ўртасида ядро отиш спорт туридан София Бурханова 14.76м  ҳамда эркаклар ўртасида ядро улоқтириш мусобақаларида Хусниддин Норбеков 14.87м натижа билан кумуш медалларни қўлга киритиб Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 2 медаларни ёзиб қўйдилар.

Эслатиб ўтиш лозим, 10 кун давом этган баҳсларда найза отиш спорт тури бўйича Александр Свечников  олтин, узунликга сакраш баҳсларида Дониёр Солиев олтин, диск отиш спорт турида Хусниддин Норбеков олтин, найза отиш спорт турида Нозима Каюмова кумуш, ядро улоқтириш ва диск отиш мусобақаларида София Бурхонова 2та кумуш, ядро улоқтириш баҳсларида Норбеков Хусниддин кумуш медалларини қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, Лондон-2017 Жахон чемпионатида жами бутун дунёдан 1050 нафар спортчи иштирок этиб, 213 та медаллар шодаси учун куч синашдилар.