ПСЖ президенти: Баъзи клублар Мбаппега биздан кўра кўпроқ пул таклиф қилишганди

12 сентябрь, 12:41 338

ПСЖ президенти: Баъзи клублар Мбаппега биздан кўра кўпроқ пул таклиф қилишганди

Франциянинг ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелайфининг сўзларига кўра Килиан Мбаппе учун Европанинг кўплаб жамоалари кураш олиб боришган.

“Бу ҳақиқий кураш эди. Баъзи жамоалар унга биздан кўра кўпроқ пул талкиф қилишди. Ҳар қандай клуб уни ўз сафида кўришни истайди. Аммо, биз унга келажакдаги режаларимиз ва мақсадларимизни тушунтирдик.

У француз, қолаверса парижлик ва бу жамоа доимо унинг юрагида бўлган. Мбаппе Францияда қолишни истади ва унинг шарафини Чемпионлар лигасида ҳимоя қилишга қарор қилди. У ўз тарихини шу ерда ёзмоқчи. Килиан ПСЖни яхши кўради ва бу ерда ўйнашни доимо орзу қилиб келган”, - дейди Ал-Хелайфи Goal нашрига берган интервьюсида.