ПСЖ Неймарнинг футболкасини рекорд даражада сотмоқда

15 август,2017, 17:50 1328

ПСЖ Неймарнинг футболкасини рекорд даражада сотмоқда

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин ПСЖ ўз таркибига 222 миллион евро эвазига Неймарни қўшиб олганди. Энди парижликлар бразилиялик футболчининг футболкасидан пул ишлашни бошлади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, охирги ҳафтада Неймарнинг 20 мингта футболкасини сотган. Олдинроқ бундай кўртатгич Анхел Ди Марияга тегишли бўлган. Бир йил олдин францияликлар аргентиналик ўйинчининг либослари орқали яхшигина пул ишлаб олганди.