630 0

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил жамоа билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилди. Германиялик футболчи сўнгги бор "тўпчилар" билан янги шартнома борасида феврал ойида музокара ўтказган эди.

Ўшанда, футболчи ва клуб раҳбарияти ўзаро келишувга эриша олишмаган эди. Ўзил "Арсенал" томонидан билдирилган ҳафтасига 280 минг еврони ташкил этадиган шартномага рози бўлмаган эди. Эндиликда у келгуси ёзда эркин агентга айланади.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи 2013 йил Мадриднинг "Реал" клубидан 47 млн еврога сотиб олинган эди. Янги мавсумда Ўзил 4 та баҳсда иштирок этди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98