Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси курашдан чиқди

9 август, 11:52 59

Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси курашдан чиқди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнир давом этмоқда.

Кеча соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини  ташкил этувчи турнирнинг яккалик баҳсларида икки нафар теннисчимиз кортга тушди.

Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Темур Исмоилов биринчи  даврада қозоғистонлик Денс Евсеевга қарши кортга чиқди. Биринчи сетда 1:6 ҳисобида имкониятни бой берган ҳамюртимиз иккинчи сетда 0:2 ҳисобида ортда қолаётган пайтда учрашувни давом эттира олмаслигини ма`лум қилди. Шу тариқа, Темур яккалик баҳсларида курашдан чиқди.

Худди шу босқичда яна бир ҳамюртимиз Саидаъло Саидкаримов чехиялик Томас Папикка 1 соат 18 дақиқа ичида 2:6, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди ва курашни тўҳтатди.