1209 0
 

Жиззахда автопойга бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, Ўзбекистон миллий автомобиль федерацияси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 10 дан ортиқ спорт клуби иштирок этди.

Умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти техник ва амалий спорт турлари маркази автопойгачилари биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Иккинчи ўринга Жиззах вилояти ўқув спорт-техника клуби, учинчи ўринга Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани автоспорт клуби жамоалари сазовор бўлди.

SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98