Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси учун Хитойдаги турнир якунига етди

8 сентябрь, 20:07 189

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси учун Хитойдаги турнир якунига етди

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Хитойнинг Дальян шаҳрида давом этаётган “Челленжер” туркумига кирувчи турнирдаги юришига якун ясади.

Яккалик баҳсларида чорак финалда россиялик Вера Звонаревага қарши кортга чиққан ҳамюртимиз 1 соат 5 дақиқа ичида рақибасига 3:6, 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жуфлик баҳсларида эса америкалик Жаклин Како билан ярим финалда Цин Лу/Ю Сяоди дуэтига қарши кортга чиқди. 1 соат 23 дақиқа давом этган беллашувда Сабина ва унинг шериги 7:5, 1:6, 3:10 ҳисобларида имкониятни бой берди ва турнирдаги юришига якун ясади.