Ўзбекистонлик Осиё чемпионлари "Cuba Domadores" вакилларини мағлуб эта олмади

20 май,2017, 07:45 3034

Ўзбекистонлик Осиё чемпионлари

Ўзбек боксчиларидан ташкил топган "Uzbek tigers" жамоаси Жаҳон Бокс Серияларидаги (World Series of Boxing) ўз юришларини чорак финалдаёқ якунлади.

Бироз аввал Куба пойтахти Гавана шаҳрида якунига кетган бешта жангдан иборат чорак финал жавоб учрашувида рингга кўтарилган Осиё чемпионлари "Cuba Domadores" вакилларига мағлуб бўлишди.

Тўрт нафар ҳамюрталаримизнинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг, супер оғир вазнда яна бир боксчимиз Баҳодир Жалолов рингга кўтарилди. Кубалик Ҳосе Лардуэтга қарши жанг олиб борган "Uzbek Tigers” вакили жамоадошлари сингари мағлубият аламини тортиб кўришга мажбур бўлди.

Умумий ҳисоб

"Cuba Domadores" 7:3 "Uzbek Tigers"