2277

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби футболчиси Отабек Шукуров фаолиятини БААда давом эттириши борасида хабар бериб ўтгандик.

Эркин агент мақомидаги ҳамюртимиз “Шаржа” билан бир ярим йиллик шартнома имзолаганди.

Куни кеча Отабек Шукуров жамоаси “Дибба”га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Ушбу беллашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Отабек ҳам иштирок этди. Унда “Шаржа” 2:1 ҳисобида зафар қучди. Жамоанинг иккинчи голига Отабек Шукуров ассистентлик қилди. Ўз навбатида, “Дибба” дарвозабони дастлабки голни шармандали тарзда ўтказиб юборганини ҳам эътироф этиб ўтиш ўринли.

Қуйида ушбу ўйиндан олинган фото ва видеони томоша қилишингиз мумкин. 

Видеони қуйидаги линк орқали кўриш мумкин.

 

Sports.uz 2018