898 0

Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Оскар яна Европанинг гранд жамоаларида ўйнай олиши учун етарли маҳоратга эга эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Ҳар бир футболчи кўпроқ пул ишлашни хоҳлайди. Менинг Хитойда ўйнаётганим – бу менинг саъй-ҳаракатларим маҳсулидир. Хитой футболи жуда катта молиявий имкониятларга эга ва шу боис бўлса керак баъзан уларнинг таклифини рад этиш имконсиз.

Аммо, мен ва Халкка ўхшаган футболчилар истаган пайтда Европанинг кучли жамоаларида энг юқори савияда футбол кўрсатиши мумкин. Бунинг учун етарли маҳоратга эгамиз”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Оскар “Челси”га қайтиш нияти борлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98