Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи кунги натижалари

26 июль,2017, 19:18 1159

Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи кунги натижалари

 

Хабарингиз бор, айни пайтда Непалнинг Катманду шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этаётгани борасида маълум қилгандик.

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёр (Фоторепортаж)

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум қилишларича, ҳамюртларимиз мазкур турнирда дастлабки чиқишларни амалга оширишган.

Қуйида натижалар билан танишишингиз мумкин:

25 июль. Ўсмирлар.

58 кг A гуруҳи

Шаҳлохон Абдуллаева Хоразм вилояти

Даст кўтаришда 3-ўрин.

Силтаб кўтаришда 3-ўрин.

Икки курашда 3-ўрин.

Мушаррфа Раҳимов Фарғона вилояти

62 кг. A гуруҳи

Даст кўтаришда 3-ўрин

Силтаб кўтаришда 5-ўрин

Икки курашда 3-ўрин


Шунингдек, 26 июль, яъни бугун чиқиши кутилаётган атлетлар билан танишинг:

Асадбек Наримонов Хоразм вилояти

69 кг B гуруҳи. Ўсмирлар

Зарнигор Абдураҳмонова Қашқадарё вилояти

63 кг A гуруҳи

Муҳаммадқодир Тоштемиров Наманган вилояти

69 кг A гуруҳи. Ўсмирлар

Турсиной Жабборова Қашқадарё вилояти

69 кг A гуруҳи

Кумушхон Файзуллаева Навоий вилояти

63 кг A гуруҳи

Эслатиб ўтамиз, Катмандудаги чемпионат 29 июлга қадар давом этади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.