Оқгул ва Нигина финалда мағлуб бўлди, Омонмуродова эртага яна финалда ўйнайди

1 сентябрь, 18:31 434

Оқгул ва Нигина финалда мағлуб бўлди,  Омонмуродова эртага яна финалда ўйнайди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Қозоғистоннинг Олмата шаҳрида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи  турнир бўлиб ўтмоқда.

Бугун  ушбу турнирнинг жуфтлик баҳсларида финал ўйини бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз Оқгул Омонмуродова ва Нигина Абдураимовалардан иборат дует Габриэла Це(Бразилия)/Яна Цизикова(Россия) дуэтига қарши кортга чиқди.

1 соат 29  дақиқа давом этган баҳс афсуски ҳамюртларимизнинг 4:6, 6:3, 7:10  ҳисобида мағлубияти билан якунига етди.

Бундан ташқари Оқгул яккалик баҳсларида финалга чиққанини айтиш жоиз. У бугун ярим финал босқичида грузиялик Екатерина Горгодзе билан баҳс юритди. 2 соат давом этган қарама-қаршиликда теннисчимиз 7:5, 6:2 ҳисобида рақибасидан устун келди ва финал йўлланмасига эга чиқди.

Финалда Омонмуродовага россиялик Полина Лейкина рақибалик қилади.